Ўзбекистонда ўқув марказини бошқариш учун дастурий таъминот ишлаб чиқилди

Дата: 16:20, 16-03-2017.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Тошкент Ахборот технологиялари университети ходимлари ўқув маркази интеллектуал бошқаруви учун дастурий таъминотини яратдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, дастур ўқув марказлари тингловчиларининг электрон рўйхатини тузиш ва ўқув гуруҳларини шакллантириш учун мўлжалланган.

Мазкур дастурий таъминот тингловчиларни тезкор ва автоматик тарзда рўйхатга олиш, ўқитувчилар гуруҳини шакллантиришни автоматлаштириш ва электрон тўлов тизимини яратишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: