Ўзбекистонда ўқув машғулотлари ўтказиш учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди

Дата: 17:29, 06-01-2015.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – 2014 йил 15 декабрда Ўзбекистонда ўқув машғулотлари ўтказиш учун соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Norma.uz сайтида жойлаштирилган.

Президентнинг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва пособиялар миқдорларини ошириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, олий, ўрта махсус, касб ҳунар таълими ва илмий-тадқиқот муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари, ўқув курслари ўқутувчилари, шунингдек, умумтаълим мактабларининг педагогларининг иш ҳақлари ўртача 10% оширилди.

Фанлар академияси академигининг соатбай меҳнат ҳақи 15% ошди. Турли танловлар ҳайъатлари аъзолари, конкурс ишлари тақризчиларига ҳақ тўлашда ОЎМ талабалари билан машғулот ўтказиш учун кўзда тутилган ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланади.

Қайд этиш зарурки, соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб ўрнатилган ва унга меҳнат таътили ҳақи ҳам қўшилган.

Соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан жорий этилган.

$1 = 2424,23 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: