Ўзбекистонда ўқув йили 2 сентябрдан бошланади
Тошкент. 30 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон умумтаълим мактабларида ўқув йили 2 сентябрдан бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабарида айтилишича, биринчи дарслар Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги ва мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланади.
Эслатиб ўтамизки, биринчи президент хотираси куни 2 сентябрда ўтказилади.
Қозоғистон Таълим ва фан вазирининг буйруғига мувофиқ, 1 сентябр Қурбон ҳайитининг биринчи кунига тўғри келиши мунобсати билан ўқувчиларнинг ёзги таътиллари 2 сентябргача узайтирилган.
Тожикистон Таълим ва фан вазирлиги бу йил Ийди Қурбон кунига тўғри келган 1 сентябрни Билимлар куни деб эълон қилди.
Қирғизистон мактабларида қандай байрам тўғри келишидан қатъий назар Билимлар куни 1 сентябрда нишонланади.
Ашхабод (Туркманистан) мактабларида 2017-2018 ўқув йили 1 июлда бошланган. Ўқув йили бошининг кўчирилиши 2017 йилги Осиё ўйинларининг ўтказилиши билан боғлиқ.
Россияда 1 сентябр анъанага кўра Билимлар куни деб эълон қилинган. РФ президенти Владимир Путин ушбу куни Ярославль мактабларининг бирида очиқ дарс ўтиши мумкин.