Ўзбекистонда “Ўқув жадвали” ахборот тизими ишлаб чиқилди

Дата: 22:19, 17-09-2015.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда “Ўқув жадвали” ахборот тизими ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлиги сайтидаги маълумотга мувофиқ, ихтиро Тошкент Ахборот технологиялари университети ходимлари томонидан амалга оширилди. 

Ушбу дастур таълим муассасаларида ўқув жадвали тузиш жараёнларини автоматлаштиришга мўлжалланган. Дастурнинг вазифаси “Гуруҳлар” ахборотлар базасидаги ёзувларни таҳрир қилишни таъминлаш, жадвалдаги фанлар рўйхатини, аудиториялар ва ўқитувчилар исми шарифларини ўзгартириш кабиларни таъминлашдан иборат.

Дастур республиканинг олий ва ўрта-махсус таълим муасссасаларида қўлланиши мумкин. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: