Ўзбекистонда Ўқувчиларга имтиҳонлардан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати тасдиқланди
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ўқувчиларга ўтиш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Norma.uz маълумотларига кўра, хужжат Халқ таълими ва Соғлиқни-сақлаш вазирликларининг қўшма қарори билан қабул қилинган.
Рўйхатга кассаллик номи шифрлари кўрсатилган ҳолда киритилган бўлиб, улар орасида тиф ва паратиф, ботулизм, сил (ўпка ва бошқа органларда тез ривожланувчи шакли), бруцеллез, хроник вирусли гепатитлар (оғир шакллари), камқонлик, қандлидиабет, глаукома, болалар юқумли касалликлари бор.
Қарор Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик тўпламида эълон қилинган кун, яъни 2015 йил 23 февралдан бошлаб кучга киради.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Умумтаълим макбатлари тўғрисидаги низомнинг 16 бандига биноан, тиббий комиссия хулосасига кўра ўқувчилар касаллиги сабабли ўтиш имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин.
Юқоридаг низомнинг 4,6 бандига биноан ўқувчилар тиббий комиссия ва педагогик кенгаш хулосасига мувофиқ якуний аттестациядан ҳам озод қилиниши мумкин.
Илгари Ўзбекистонда юқоридаги каби рўйхат мавжуд эмас эди.


