Ўзбекистонда Қувноқлар ва зукколар клуби ўйинларининг янги мавсуми бошланмоқда

Дата: 16:49, 29-04-2014.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – 3-4 май кунлари Ёшлар ижодиёти саройида Қувноқлар ва зукколар клуби ўйинларининг янги мавсуми очилишига бағишланган фестиваль бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу кунларда янги мавсумда қатнашаётган таниқли жамоалар, шунингдек, клубга янгидан келиб қўшилаётган иқтидорли қувноқлар ва зукколар жамоалари ўз чиқишларини намойиш этадилар”, - деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.
Томошабинларга қулай бўлиши учун ташкилотчилар қўшимча саҳифаларга эга бўлган янги билетларни жорий этишди. Унда Ёшлар ижодиёти марказининг манзили ва харитадаги ўрни кўрсатилган. Шунингдек, билетда совринлар ютуқ ўйинида қатнашиш учун зарур купон ҳам мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: