Ўзбекистонда қуввати йилига 240 минг тоннага тенг бўлган кўмирни брикетлаш фабрикалари тармоғи яратилди

Дата: 18:01, 23-09-2015.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қуввати йилига 240 минг тоннага тенг бўлган кўмирни брикетлаш фабрикалари тармоғи деярли яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Review.uz мухбирига “Ўзбеккўмир” АЖ директори ўринбосари Носиржон Умаров маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, 31 кўмирни брикетлаш фабрикалари Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхандарё, Хоразм вилоятлари ва Қрақалпоғистонда жойлашган.

2015 йилнинг январ-августида 14 ҳудудий дистрибьюторлик марказлари ва “Ўзбеккўмир” АЖ 72 филиалида 8,9 минг тонна кўмир брикетлари, жумладан, бюджет ташкилотларига 5,6 минг тонна, аҳолига 3,3 минг тонна кўмир брикетлари сотилган.

Ҳозирда 1 тонна кўмир брикетнинг чакана баҳоси 238 минг сўм қилиб белгиланган ва ҳукумат томонидан назорат қилинади.

Маълумот ўрнида, олдинроқ Ўзбекистон ҳукумати аҳолини таъминлаш учун кўмир брикетлари ишлаб чиқаришни ташкил қилишга доир чора тадбирлар режасини тасдиқлаган эди.

Ушбу қарорга мувофиқ, брикетларни “Ўзбеккўмир” АЖ дистрибьюторлик марказлари ва уларнинг филиаллари сотади. Ушбу компанияга бунинг учун зарур кўмирни етказиб бериш ҳам топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: