Ўзбекистонда уй сотиш учун зарур хужжатларни олиш учун онлайн ариза бериш мумкин
Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Тошкент шаҳрида хонадон ва якка уй сотиш операциялари учун зарур хужжатларни олиш учун онлайн ариза бериш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Аризани Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан жўнатиш мумкин.
“Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси) Ягона порталда кўп қаватли турар-жой (квартира) ва Якка тартибдаги турар-жой шаклдаги кўчмас мулк билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун маълумотнома олишга электрон ариза тақдим этиш янги интерактив хизматини ишга туширмоқда”, - дейилади Ягона порталдаги маълумотда.
Хизмат юридик ва жисмоний шахсларга бепул тарзда тақдим этилади.
Хизматнинг натижаси бўлиб аризачига 3 (уч) иш куни мобайнида талаб қилинган маълумотномани юбориш ҳисобланади.