Ўзбекистонда уяли алоқа хизматларидан 19,6 млн киши фойдаланмоқда

Дата: 16:56, 31-03-2014.

Тошкент. 31 март. ЎзТАГ – Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда уяли алоқа хизматларидан 19,6 млн киши фойдаланмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Ушбу маълумотлар Олий Мажлис қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “доира суҳбати” чоғида келтирилган.
“Infocom.uz” журнали маълумотларига кўра, мамлакатда уяли алоқанинг кириб келиш даражаси 64,28% ташкил этади.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4 мобиль алоқа оператори хизмат кўрсатмоқда: Beeline (МЧЖ Unitel), Ucell (ҚК МЧЖ «COSCOM»), Perfectum Mobile («Rubicon Wireless Communication») ва Uzmobile («Ўзбектелеком» филиали).
Булар орасида абонентлар сони бўйича энг йириги Beeline бўлиб, унинг улуши 53,6% (10,5 млндан ошиқ). Ucellнинг абонентбазаси 8,5 млн ёки бозорнинг 43,4% тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: