Ўзбекистонда уяли алоқа хизматларини тўлашда комиссия бекор қилинди

Дата: 08:38, 15-04-2014.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда уяли алоқа хизматларини тўлашда комиссия бекор қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Ҳукуматнинг бу ҳақидаги тегишли қарори 10 март куни қабул қилинган. Хужжатга мувофиқ, 2014 йилнинг 19 мартидан бошлаб хизматларни тўлашда тўловчилардан олинадиган барча фоизлар бекор қилинган.
Эндиликда тўлов агенти тўловчидан ўз хизматлари учун ҳар қандай сумма олишга ёки уни белгилашга ҳақли эмас. Шундай қилиб, абонент томонидан тўланадиган ҳар қандай тўлов унинг балансига тўлиқ ўтказилади ва бунда тўлов суммасидан ташқари қўшимча суммалар ва комиссия фоизлари олиб қолинмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: