Ўзбекистонда уяли алоқа нархлари 1-апрелдан қимматлашади
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги икки энг йирик уяли алоқа операторлари апрел ойидан бошлаб уяли алоқа хизматлари тарифларининг оширилиши ҳақида эълон қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мисол учун, “Билайн” (Unitel МЧЖ ва Buzton ҚК) ягона алоқа оператори 2014 йилнинг 15 апрелидан бошлаб Ўзбекистон бўича чиқувчи қўнғироқлар нархининг барча тариф режаларида ярим центга оширилиши ҳақида эълон қилди (“Status” тарифлари сериясидан ташқари). Бу ҳақидаги маълумот компания сайтида жойлаштирилган.
Ўзбекистоннинг иккинчи энг йирик уяли алоқа оператори – Ucell ҳам жорий йилнинг 4 апрелидан бошлаб “Эркин”, “Оддий”, “GAP”, “Кўпроқ мулоқот”, “Online”, “Осон ёдда қолувчи” тариф режаларида кунлик абонент тўлови миқдори $0,04га қадар оширилиши ҳақида хабар қилди.