Ўзбекистонда уйда ижтимоий хизматлар кўрсатиш аризасини онлайн тарзда бериш мумкин

Дата: 09:20, 25-09-2015.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) янги хизмат жорий этилди. Унинг ёрдамида мамлакатда истиқомат қилаётган ёлғиз фуқаролари ва ногиронлар уйда ижтимоий хизматлар кўрсатиш аризасини онлайн тарзда беришлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЯИДХП ахборот хизматидан маълум қилишларича, янги хизмат Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда йўлга қўйилган.

Ушбу хизматларни кўрсатувчи органлар эса Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг шаҳар (туман) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Марказларидир.

Мазкур хизмат бепул бўлиб, жисмоний шахсларга кўрсатилади.

Шунингдек, Ягона портал ўзбекистонликларга қандай янги хизматлар зарурлиги ҳақидаги фиркларни ўртага ташлашга чақирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: