Ўзбекистонда узлуксиз маънавий таълим концепцияси тасдиқланди

Дата: 10:37, 07-01-2020.

Тошкент. 7 январь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда узлуксиз маънавий таълим концепцияси тасдиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Узлуксиз маънавий таълим концепциясини амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири аҳолининг болаларни тарбиялаш, уларнинг педагогик маданияти тўғрисида билимларини ошириш, фуқароларни узлуксиз маънавий таълимни амалга оширишнинг самарали усуллари ва шакллари билан мунтазам таништиришдан иборат", - дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Концепциянинг мақсади ёш авлодда мустақил ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий кўникма ва сифатларни босқичма- босқич шакллантириш орқали муносиб, баркамол авлодни тарбиялашдан иборат.

Маълумки, концепция тўрт босқични ўз ичига олади: 1- оилаларда (ҳомиладорлик даврида, боланинг туғилишидан 3 ёшга етгунга қадар); 2-мактабгача таълим (3-6 (7) ёш); 3-умумий ўрта таълим (бошланғич синфлар 7 (6)-10 ёш, 11-17 (18) ёш); 4-ишлаб чиқаришда ишлайдиган ва банд бўлмаган ёшлар, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари тизимида.

Сурат манбаи: pv.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: