Ўзбекистонда узлуксиз қувват билан таъминлаш қурилмалари ишлаб чиқарилади

Дата: 20:13, 14-04-2014.

Тошкент. 14 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Жиззах” ЭИҲда узлуксиз қувват билан таъминлаш қурилмаларини (UPS) ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилади, дея хабар беради Podrobno.uz янгиликлар агентлиги.
Лойиҳа Хитойнинг СЕТС International Co., Ltd компанияси билан биргаликда амалга оширилади. Лойиҳани икки йил давомида - 2014 - 2015 йилларда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Унинг умумий қиймати тахминан $2 млнга тенг бўлади.
Корхона тўлиқ қувват билан ишга тушганидан кейин йилига 50 мингтагача UPS ишлаб чиқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: