Ўзбекистонда вақтинчалик электр узилиши кутилмоқда

Дата: 17:32, 06-11-2019.

Тошкент. 6 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда вақтинчалик электр энергиясининг узилиши кутилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"6-7 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси вақтинча узилади", - дейилади "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизмати хабарида.

6 ноябрь куни соат 10.00 дан 17.00 гача Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида "Соғбон туп. 1-2", "Қизил тут", "Пахта", "Лангар", "Лента", "Қўш тут", "Муҳокама" кўчаларида ҳамда "Зарқайнар" супермаркетларида трансформатор пунктлари ва электр узатиш линияларини мукаммал таъмирлаш натижасида электр энергияси узиб қўйилади.

Андижон вилоятининг айрим туманларида 6 ноябрь куни соат 9.00 дан 17.00 гача "Янгиҳаёт", "Аббос Бакиров", "Абдулла Аҳмедонов", "Боғишамол", "Жаҳонобод", "Заврок", "Оғулик", "Боғи Бобур" маҳалла қўмиталари ҳудудида жойлашган турар-жойларда электр энергияси "Охунбобоев" подстанциясида режадаги таъмирлаш ишлари туфайли узиб қўйилади.

Избоскан туманида "Мирзо Улуғбек" маҳалла қўмитаси ҳудудида жойлашган "Қайрат" ва "Зиёкор" яшаш жойларида электр узатиш линияларини капитал ремонт қилиниши натижасида электр энергия узиб қўйилади.

Андижон шаҳридаги "Ўзбекистон", "Ҳотанарик" маҳаллалари ҳудудида жойлашган "Марказий тақсимлаш шохобчаси-2" турар-жойларда электр узатиш линиясининг режалаштирилган капитал таъмирланиши муносабати билан электр энергиясининг вақтинчалик узилиши ҳам амалга оширилади.

Бундан ташқари, 6-7 ноябрь кунлари Тахиатош-Хоразм-Саримой янги электр узатиш линияси ўтказилиши ва "Тахиатош ИЭС"да 7 та энергоблокни таъмирлаш билан боғлиқ ҳолда Қорақалпоғистоннинг айрим туманларида ва Хоразм вилоятининг Хонқа, Боғот, Хазорасп ва Питнак туманларида вақтинчалик электр энергияси узиб қўйилади.

Сурат манбаи: t.me/minenergy_uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: