Ўзбекистонда вақтни тескарисига ҳисобловчи светофорларни ўрнатиш таклиф этилди

Дата: 17:16, 15-05-2018.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда вақтни тескарисига ҳисобловчи светофорларни ўрнатиш таклиф этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Mening fikrim” Жамоавий мурожаатлари порталига таянган ҳолда.

“Транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги самарадорлигини ошириш мақсадида, ривожланган мамлакатлардан ўрнак олган ҳолда Ўзбекистон пойтахти ва вилоятлардаги светофорларни вақтни тескарисига ҳисобловчи светофорларга алмаштириш жараёнини бошлаш мақсадга мувофиқ”, - дейилади таклиф муаллифи Равшан Намозовнинг изоҳида.

Таклиф муллифининг фикрига кўра, “ақлли” светофорларнинг энг муҳим афзалликлари светофор сигнали алмашгунга қадар вақт индикаторининг мавжудлиги бўлиб, бу светофорнинг таъқиқловчи сигналида пиёдалар томонидан йўлга чиқиб кетиш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг сонини кескин камайтиради.

Сурат манбаи: https://komionline.ru/news/42101

Янгилик билан ўртоқлашиш: