Ўзбекистонда Va4ach мессенжери Android учун бепул мобил иловалар рейтинги етакчиси бўлди

Дата: 17:54, 22-12-2015.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда яқинда Beeline мобил оператори томонидан ишлаб чиқилган Va4ach мессенжери Android учун бепул мобил иловалар рейтинги етакчиси бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан хабар беришларича, смартфон ва планшетларга минглаб юклаб олинишлар натижасида Va4ach мессенжери Google Play онлайн-дўконининг янги бепул иловалар рўйҳатининг етакчисига айланди.

Эслатиб ўтамизки, Va4ach мессенжери WhatsApp, Viber вa Telegram каби оммабоп сервисларнинг миллий муқобили бўлиб, уни абонентлар Android ОТ смартфонларга Google Play дўконидан юклаб олишлари мумкин. Va4ach‘нинг бошқалардан фарқи – бепул тарификация, фотосуратлар, видеофайллар ва овозли хабарлар билан тезкор алмашиш, ва бир неча кишига бир пайтнинг ўзида хабарлар юбориш имкониятининг борлигидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: