Ўзбекистонда вафот этганларнинг ҳар 10тадан 6таси қон айланиш тизимида муаммоларга эга бўлган
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда вафот этганларнинг ҳар 10тадан деярли 6таси қон айланиш тизимида муаммоларга эга бўлган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, ўлганлар умумий сонидан 59,6% қон айланиш тизими касалликларидан, 9,4% ўсма касалликларидан, 6,7% бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан, 5,9% овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 4,9% нафас олиш органлари касалликларидан, 1,9% инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли, 11,6% бошқа касаликлардан вафот этган.