Ўзбекистонда валюта айирбошлаш пунктлари 9.00дан 22.00гача тушликсиз ишлайди

Дата: 17:04, 07-09-2017.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 6 сентябрдан валюта айирбошлаш пунктлари 9.00дан 22.00гача тушликсиз ишлайди, деб хабар қилади Uz24.uz портали.

Меҳмонхоналар, аэропортлар ва темирйўл вокзалларида жойлашган валюта айирбошлаш пунктлари эса куну-тун танаффуссиз ишлайди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб жисмоний шахслар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш пунктларида валютани эркин сотиш ва банкларнинг конверсион бўлимларида халқаро тўлов картасига тушириш йўли билан валюта сотиб олишлари мумкин. Бу Ўзбекистон президентининг “Валюта сиёсатини эркинлаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон билан кўзда тутилган.

Фармонга изоҳда тижорат банкларининг йирик савдо марказлари ва бозорлардаги филиаллари ва мини-банкларда қўшимча айирбошлаш пунктлари очилиши кўрсатилган.

Маълумот ўрнида, 5 сентябрдан бошлаб 1 АҚШ долларининг Марказий банк томонидан ўрнатилган курси 8100 сўмга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: