Ўзбекистонда валюта бозори мислсиз равишда эркинлаштирилиш режалаштирилмоқда

Дата: 22:51, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда валюта бозори мислсиз равишда эркинлаштирилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу иш Ўзбекистон президентининг “Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган бўлиб, у ҳозир муҳокама қилиниш жараёнида.

Хусусан, “миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан қийматини фақатгина бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда ўрнатиш”, шунингдек, “Миллий валюта барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи қонунчилик нормаларининг ўрнатилишига йўл қўймаслик” таклиф этилмоқда.

Айни пайтда баъзи чекловлар ҳам ўрнатилади. Жумладан, “Ўзбекистон ҳудудида сотилаётган (кўрсатилаётган) товарлар ва хизматлар нархлари, жамиятлар устав капиталига энг кам талаблар фақатгина миллий валютада белгиланиши лозим”, шунингдек, “Ўзбекистон ҳудудида товар ва хизматлар учун хорижий валютада тўловларни амалга ошириш тўлов карталар орқали тўловларни амалга ошириш истисно қилинган ҳолда қатъиян тақиқланади”.

Бунда Ўзбекистон ҳудудида давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурия тўловлар фақатгина миллий валютада қабул қилинади, бунда Ўзбекистон норезидентларидан эркин божхона зоналари ва эркин омборхоналар ҳудудларида олинадиган божхона йиғимлари истисно этилади.

Шунингдек, “Валюта даромадлари ва юридик шахслар ҳисобларида маблағлар мавжуд бўлган ҳолларда хорижий валютада фойда, дивидентлар ва бошқа даромадларни акционерлар (иштирокчилар) қарори асосида тўлашга ижозат берилади”, “Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахслар ўртасида банк ўтказмалари, почта ўтказмалари ёки тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда хорижий валюта маблағларини ўтказишга рухсат берилади”.

Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркорларга юридик шахс ташкил этмасдан ўз банк ҳисоблари орқали импорт маҳсулотлари ва хизматлари учун тўловларни амалга оширишга ижозат берилади. Шунингдек, “экспортёр ва импортёрлар улар томонидан имзоланган ташқи савдо шартномалари бўйича тўлов шаклини валюта назорати қонунчилиги доирасида ўз хоҳишига кўра эркин танлайдилар”.

Куни кеча биз юқоридаги қарор лойиҳасига асосланган ҳолда Ўзбекистонда экспортчиларни барча валюта тушумини сотишга мажбур қилувчи меъёрни бекор қилиш ва мамлакатдан олиб кетилаётган энг кам нақд валюта миқдорини кўпайтириш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: