Ўзбекистонда валюта назорати кучайтирилди

Дата: 17:55, 05-11-2015.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Марказий банк, Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан валюта назорати кучайтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” низом 20 октябрда қабул қилинган.

Хужжатга мувофиқ, ваколатли банклар “агар йўловчи божхона декларациясига мувофиқ олиб кирилган нақд валюта суммаси киритилаётган нақд хорижий валюта суммасидан ошиқ бўлса, йўловчи божхона декларациясида банк кассасига қабул қилинган нақд хорижий валютанинг санаси ва суммасини кўрсатиб, тегишли белги қўядилар (йўловчи божхона декларацияси асли нерезидентга қайтарилади, нусхаси куннинг касса хужжатлари ва тегишли хужжатларга тикиб қўйилади)”.

Шунингдек, “агар йўловчи божхона декларациясига мувофиқ олиб кирилган нақд валюта суммаси киритилаётган нақд хорижий валюта суммасига тенг бўлса, йўловчи божхона декларациясининг асли куннинг касса хужжатлари ва тегишли хужжатларга тикиб қўйилади”, деб таъкидланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: