Ўзбекистонда валютачиларга қарши рейдлар давом этмоқда
Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Яқинда Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда ҳудудларда валютачиларни қўлга олиш бўйича қатор махсус операциялар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, Андижон вилоятида Ойбек Қаҳҳоров ва Гулбаҳор Мамадалиевалар далиллар билан биргаликда қўлга олинди. Улар 20 минг долларни 162 млн сўмга сотишга ҳаракат қилдилар. Ноқонуний битимга валютачилар томонидан $18800 бералиётган пайтида чек қўйилди.
“Самарқанд вилоятида Жавлон ака-ука Жавлон ва Жавҳар Ўктамовлар амакиси Ҳусен Шарофиддиновнинг уйида $10 минг эвазига 81 млнни топшириш пайтида ушланди. Жавҳар Ўктамов сўроқ пайтида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланишини ва пул маблағлари унга тегишлилигини тан олди”, - дея таъкидланади куч тизимиининг хабарида.
Уй яқинида турган икки “Ласетти” автомобилларида 36 млн сўмдан ортиқ пул топилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Умуман махсус операция давомида $18309, 224 млн сўм, 137 минг россия рубли, 325 евро, 12 минг қозоқ тенгеси мусодара қилинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ушбу факт бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177-модда (валютани ноқонуний равишда сотиб олиш ёки сотиш) бўйича жиноий иш очди.


