Ўзбекистонда валютани мажбурий сотишга доир меъёрни бекор қилиш таклиф этилмоқда

Дата: 00:12, 30-11-2016.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қонунчиликдаги экспорт қилувчилар томонидан валютани мажбурий сотишга доир меъёрни бекор қилиш, мамлакатдан ЭАВ олиб чиқиб кетиш суммасини ошириш ва МБнинг надқ валютани олиб чиқишга рухсат бериш амалиётини бекор қилиш таклиф этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тузатишлар Ўзбекистон президентининг “Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида мавжуд. Хужжат ҳозирда муҳокама жараёнидан ўтмоқда.

“Экспортчиларнинг хорижий валютадаги тушуми уларнинг ташкилий шаклидан қатъи назар мажбурий сотишдан озод қилинади (Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган товар ва хизматлар рўйхатидан ташқари)”, - дейилади хужжатда.

Шунингдек, “умумий қиймати $10 минггача бўлган чет эл валютасини Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат бериш”, шунингдек, “$2 минггача бўлган валюта олиб кирилганда ва олиб чиқилганда уни божхона декларациясида кўрсатиш шартини бекор қилиш” ҳам таклиф этилмоқда.

Бир вақтнинг ўзида тижорат банклари ва Марказий банкларнинг нақд пулдаги хорижий валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетишга ижозат бериши амалиёти бекор қилиниши ҳам таклиф қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: