Ўзбекистонда ватанига қайтган меҳнат муҳожирлари учун 155 мингдан зиёд иш жойлари яратилди
Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Ўзбекистонда ватанига қайтган меҳнат муҳожирлари учун 155 мингдан зиёд иш жойлари яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимовнинг парламент мажлисидаги маърузасига асосланган ҳолда.
“2016 йилнинг олти ойида 462,5 минг иш ўринлари яратилди, жумладан, 157,1 минг иш жойлари саноатда, хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасида, уй-жой қурилишида янги объектларнинг ишга туширилганлиги, кичик бизнес, фермер ва деҳқон хўжаликларининг жадал ривожланганлиги ҳисобига, 305,4 минги тижорат банкларининг тадбиркорлик субъектларига янги иш ўринлари яратиш мақсадларида ажратилган кредитлари ҳисобига яратилди”, - деб таъкидлади вазир.
Унинг сўзларига кўра, янги иш ўринларининг 59,8% қишлоқ жойларида ташкил этилди.
Янги иш жойлари яратишга кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ҳам катта ҳисса қўшдилар. Йил бошидан бери ушбу соҳада 16,4 минг янги субъектлар рўйхатга олиниб, 300 мингдан ортиқ киши ишга жойлаштирилди.
Банкрот корхоналарнинг банклар балансига ўтказилиши ҳам ижобий натижа бермоқда. 175 ана шундай корхоналарни тиклашга деярли 640 млрд сўм сарфланди ва бу жойларда 17 мингдан зиёд иш жойлари ташкил этилди.
“Бандликка кўмаклашиш туман ва шаҳар марказлари томонидан ишга жойлаштириш юзасидан мурожаат қилган 124,6 минг фуқаро доимий ва вақтинчалик иш билан таъминланди, 3,5 минг фуқаро қайта касбий тайёргарликка, ҳақ тўланадиган ишларга 4,9 минг киши йўналтирилди”, - деб таъкидлади А.Абдуҳакимов.