Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамасининг ижроя таркибига ўзгартишлар киритилди ва “Ўзбекнефтегаз” АЖ янги раҳбари тайинланди

Дата: 14:36, 15-09-2018.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамасининг ижроя таркибига ўзгартишлар киритилди ва “Ўзбекнефтегаз” АЖ янги раҳбари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания матбуот хизматига таянган ҳолда.

Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижроя таркибига қисман ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қарорида айтиб ўтилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг ижроя таркибида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – геология, ёқилғи-энергетик комплекс, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича комплекс раҳбари – “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раиси лавозими тугатилган.

Бундан ташқари, қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг ижроя таркибига Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – геология, ёқилғи-энергетик комплекс, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича комплекси раҳбари равозими киритилган. Ушбу вазифага “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод қилинган А. Султонов тайинланди.

2016 йилдан буён Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида ишлаб келаётган Баҳром Ашрафхонов “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамизки, Баҳром Ашрафхонов (1969 йилда туғилган) – Тошкент давлат иқтисодиёт университетинини “Халқаро валюта-кредит муносабатлари” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1993-1994 йилларда Кентукки университетида (АҚШ) таҳсил олган.

 

Сурат манбаи: из http://www.standart.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: