Ўзбекистонда вазирлик ва муассасаларнинг бўлинмаларига меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилишни таъқиқлаб қўйилди

Дата: 17:04, 10-03-2014.

Тошкент. 10 март. ЎзТАГ. – Ўзбекистон Адлия вазири муассасавий меъёрий ҳуқуқий хужжатлар қабул қилишнинг янги тартибини тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эндиликда вазирлик ва муассасаларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари муассасавий меъёрий ҳуқуқий хужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга эмаслар, вазирлик ва муассасалар эса актлар қабул қилиш бўйича ўзларига берилган ваколатларни бошқа органлар, шунингдек, таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига беришга ҳақли эмаслар”, - деди Адлия вазирлигидаги манба.
Янги қоидалар билан лойиҳаларни тайёрлаш ва хужжатларни расмийлаштириш, уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, келишувдан ўтказиш, қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш, ўзгаришлар киритиш тартиблари белгиланган. Фақат вазирлик давлат қўмиталари ва муассасалар актлар қабул қилиш ҳуқуқига эга, уларни қабул қилиш муддати эса бир ойдан ошмаслиги лозим.

Янгилик билан ўртоқлашиш: