Ўзбекистонда венчур фондлари барча солиқлардан озод қилинди
Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда венчур фондлари 2023 йил 1 январгача бўлган муддатга барча солиқлардан озод қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) президент матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Бу Ўзбекистон Президентнинг 22 январдаги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқлашга доир фармони билан кўзда тутилган.
Ҳужжатга мувофиқ, янгидан ташкил этилиб, юқори технологик стартап-лойиҳаларни ҳамкорликда молиялаштираётган венчур фондлар ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилади.
Худди шундай имтиёзлар илмий-тадқиқот муассасалари, инновация марказлари ва лойиҳа-конструкторлик бюролари учун ҳам уларнинг янги технологияларини тадбиркорларга сотишдан (фойдаланиш учун тақдим этишдан) тушган даромадлари, шунингдек, янги технологияларни маҳаллий тадбиркорларга сотиш бўйича олган даромадлари бўйича ҳам амалда бўлади.
Сурат манбаи: http://www.ngopulse.org/article/nonprofit-companies-need-file-annual-returns-cipc-de-registration-clean