Ўзбекистонда ветеранларга ҳар ойда 60 минут бепул маҳаллий ва халқаро қўнғироқлар қилиш имконияти берилади
Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ветеранларга ҳар ойда 60 минут бепул маҳаллий ва халқаро қўнғироқлар қилиш имконияти берилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу имтиёз “Кексаларни эъзолаш йили” давлат дастури билан кўзда тутилган.
Infocom.uz журналининг хабарига кўра, Ўзбекистон мобиль алоқа операторлари ва “Ўзбектелеком” АКга тегишли тариф режаси ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек, уруш фахрийларини уларга белгиланган тартибда улаш топширилган.


