Ўзбекистонда ветеранларнинг электрон базаси яратилди

Дата: 17:46, 08-05-2015.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Соғлиқни-сақлаш вазирлиги ветеранларнинг электрон базасини яратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Муассаса матбуот хизматидан хабар қилишларича, Молия вазирлиги қошидаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида вилоят соғлиқни-сақлаш бошқармалари томонидан уруш ва меҳнат ветеранларининг манзилли рўйхатлари тузилган. Рўйхат асосида эса ветеранларнинг электрон базаси яратилиб, 73,694 минг киши рўйхатга олинган, бундан 3,311 мингтаси уруш ногирони ва иштирокчиси, 70,383 минг киши меҳнат фронти ветеранидир.

Эслатиб ўтамизки, ушбу тадбирлар “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурини бажариш доирасида ўтказилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: