Ўзбекистонда вилоят депутатлари бюджетлар устидан назоратни ўз қўлларига оладилар

Дата: 12:35, 18-12-2017.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика туманлари (шаҳарлари) халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва республика туманларининг (шаҳарларининг) маҳаллий бюджетлари параметрлари даромадлар манбалари ва харажатлар кесимида кўриб чиқилади ва тасдиқланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг 13 декабрдаги ПФ-5283 сонли “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган.

Шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш жойлари барпо этиш бўйича чора-тадбирлар ҳам депутатлар томонидан кўриб чиқилади. 

Улар қўшимча манбалар, шу жумладан, маҳаллий бюджетларнинг даромадларини ошириш резервларини аниқлаш ҳисобидан молиялаштириладиган харажатлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари билан боғлаган ҳолда таҳлил қиладилар.

Бундан ташқари, депутатлик назорати ва жамоат назоратини амалга ошириш учун сессияларда юқори даражадаги бюджетлар ва давлат мақсадли фондлари ҳисобига амалга оширилаётган тадбир ва лойиҳалар маъқулланади.

 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: