Ўзбекистонда вилоятдан бўлган талабаларга темир йўл чипталарини олишда 50% чегирма берилди
Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – 1-5 декабр кунлари Ўзбекистонда вилоятдан бўлган талабалар темир йўлдан фойдаланган ҳолда уйларига икки бараварга арзон бориб келишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.
UzNews нашрига кўра, 50% чегирма юқори тезликдаги “Афросиёб” поездидан бошқа барча темир йўл поездларида амал қилмоқда.
Ушбу қарор Тошкентда ўқиётган талабалар учун қулайликлар яратиш мақсадида қабул қилинган.
Эслатиб ўтамизки, 2016 йил 4 декабрда Ўзбекистон президенти сайловлари ўтказилади. Шу сабабли талабаларга доимий прописка жойида овоз беришлари учун навбатдан ташқари таътил берилди.
Солиштириш учун, 2015 йилда Россияда “Российские железные дороги” ширкати талабаларга фақат шаҳар атрофи йўналишларига 50% чегирма берган, олис йўналишдаги поездларга эса чегирмалар кўзда тутилмаган эди.


