Ўзбекистонда вилоятлар чегараларидаги 133 та йўл-патруль хизмати постларидан 66тасини тугатиш режалаштирилмоқда

Дата: 16:28, 27-12-2017.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда вилоятлар чегараларидаги 133та йўл-патруль хизмати ва патруль-пост хизмати постларидан масканидан 66тасини тугатиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда.

Мавжуд постларнинг ярмини тугатиш режалари ҳақида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзАга гапириб берди.

“Ҳозирда Ўзбекистонда 60 та йўл-патруль хизмати постлари ва 73 та патруль-пост хизмати стационар постлари ишлаб турибди. 66 постларни тугатиш ҳақида хулоса тайёрланди”, - деб таъкидлади вазир. 

Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафта Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат вилоятлари ўртасидаги постларни ёпиш зарурлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Унинг фикрига кўра, бу каби постларнинг мавжудлиги фуқароларнинг ҳаракатланишини чекламоқда, савдо-иқтисодий муносабатлар, ички ва ташқи туризмга ҳам катта салбий таъсир кўрсатмоқда.

Сурат манбаи: https://news.rambler.ru/other/38231048-posty-dps-v-uzbekistane-moderniziruyut-k-2022-godu/

Янгилик билан ўртоқлашиш: