Ўзбекистонда вилоятлардаги тиббиёт ходимларига арзон уй-жой ва истеъмол кредитлари бериш режалаштирилмоқда
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда вилоятлардаги тиббиёт ходимларига арзон уй-жой ва истеъмол кредитлари бериш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Йиғилишда яна бир долзарб муаммо – минтақа ва ҳудудларда шифокор кадрлар етишмовчилиги билан боғлиқ масала ҳам муҳокама қилиниб, вазиятни ижобий томонга ўзгартириш мақсадида тиббиёт ходимлари учун зарур шароитлар яратиш, жумладан, уларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар, истеъмол кредитлари билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш ҳақида кўрсатма берилди”, - дейилади давлат раҳбари матбуот хизматининг соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишланган 6 июлдаги видеоселектор йиғилишига оид хабарида.