Ўзбекистонда вилоятларга 3,1 млрд кВт/с кўп электроэнергия етказиб берилди

Дата: 12:44, 30-11-2017.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Жорий йилнинг ўтган ўн ой давомида “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан ҳудудларга 44,9 млрд кВт соат электр энергияси етказиб берилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 млрд кВт соатга кўп демакдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, ҳисобот даврида 3124,5 км электр узатиш тармоқлари ва 1 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари модернизация ва реконструкция қилинди.

Ҳудудларда 406 км узунликда электр узатиш тармоқлари ва 380 та трансформатор пунктларини янги куриш ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилиб, бугунги кун холатига худудий электр тармоқлар корхоналари томонидан 336,6 км узунликда электр узатиш тармоқлари ва 311 та трансформатор пунктларида модернизация ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди.

Куз-қиш мавсумида юзага келган носозликларни бартараф этиш мақсадида республика бўйича 324 та аварияни бартараф этиш бригадалари ташкил этилиб, улар алоқа воситалари ва 315 та махсус автомашиналар билан таъминланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: