Ўзбекистонда волонтёрлик фаолияти қонунийлаштирилади

Дата: 12:33, 07-11-2019.

Тошкент. 7 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги волонтёрлик фаолияти қонунийлаштирилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Парламент қуйи палатаси маълумотларига кўра, депутатлар "Волонтёрлик фаолияти тўғрисида"ги қонунни учта ўқишда қабул қилдилар.

"Ўзбекистондаги кўнгиллилар ҳаракати фаол ривожланмоқда, бироқ ҳали ҳам тегишли концептуал аппаратни ва унинг фаолиятини тартибга солувчи мустаҳкам қонунчилик базасига эга эмас. Баъзи ижтимоий тадқиқотларга кўра, мамлакатнинг нодавлат нотижорат ташкилотларининг (ННТ) 90 фоизи ўз фаолиятида волонтёрлардан фойдаланади. Улар орасида энг фаол Ёшлар иттифоқи, Қизил ярим ой жамияти, Аёллар қўмитаси", – дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, кўнгиллилар ўз фаолияти давомида бир қатор ижтимоий муҳим хизматларни кўрсатадилар, муайян товарлар ишлаб чиқарадилар, шу билан жамиятнинг бир қисмини ўз ресурслари ҳисобидан қондирадилар, давлат органларининг алоҳида вазифаларини ўз зиммаларига оладилар. Бу аҳамиятли бюджет маблағларини тежаш имконини беради.

"Қонуннинг қабул қилиниши кўнгилли фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги жамоатчилик муносабатларини қонуний тартибга солишга, ягона концептуал аппаратни шакллантиришга, кўнгиллилар ҳаракатини фаоллаштиришни рағбатлантиришга, янги шакл ва усулларни жорий этишга ёрдам беради. Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан кўнгиллилар фаолиятини ҳисобга олиш реестри тузилиб, мунтазам янгиланиб борилади. Амалиётда "кўнгиллилик шартномаси" тушунчасини жорий этиш кўзда тутилган, – дея қайд этилади хабарда.

Қонун Олий Мажлис Сенатига кўриб чиқишга юборилган.

Сурат манбаи: holanews.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: