Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида жиноятчилик пасаймоқда

Дата: 15:45, 03-03-2017.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида жиноятчилик пасаймоқда: 2016 йил давомида улар томонидан 298та жиноят содир этилган бўлиб, бу рақам 2015 йилдагидан 76та кам (374), деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бу ҳақида Sputnik Ўзбекистон нашри мухбирига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбсари Дониер Тошхўжаев хабар қилган.

Унинг сўзларига кўра, пойтахт ва республика бўйича ўсмирлар ва болалар орасида жиноятчилик пасайиши кузатилмоқда. Бунда жиноятларнинг олдини олиш ишлари асқотмоқда.

“Масалан, 2015 йилда вояга етмаганлар томонидан 374 жиноят содир қилинган, ўтган йилда бундан 76 кам жиноя рўйхатга олинди. 2017 йил январда ушбу кўрсаткич 9 тани ташкил қилди. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 15 тага тенг эди, - деди Ўзбекистон пойтахти ШИИББ вакили.

У, шунингдек, бу жиноятлар асосан ўғирлик, безорилик, йўл-транспорт ҳодисалари ва бошқаларлигини айтиб ўтди.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: