Ўзбекистонда вояга етмаганларга энергетиклар сотишни таъқиқлаш режалаштирилмоқда

Дата: 14:42, 18-10-2017.

Тошкент. 18 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 18 ёшга етмаганларга энергетик ичимликларни сотишни таъқиқлаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир тегишли қонун лойиҳаси мамлакат парламенти қуйи палатаси томонидан ишлаб чиқилди. Ҳужжат жорий қонунчиликкка қатор ўзгартишлар киритишни кўзда тутади.

“18 ёшга етмаганларга энергетик ичимликларни сотганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақи миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, лавозимдаги шахсларга фуқароларга энг кам иш ҳақи миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача жарима солинади”, - деб таъкидланади ҳужжат лойиҳасида.

Депутатлар энегетик ичимликларни электрон шаклда соат 7:00 дан 22:00 гача реклама қилиш, уларни болалар ва ўсмирларга мўлжалланган босма нашрларда реклама қилиш, нашрларнинг биринчи ёки охирги саҳифаларида реклама жойлаштириш, шунингдек, тиббиёт, спорт, MTM, таълим муассасалари ва умумий фойдаланиш транспорт воситалари салонларида таъқиқлашни режалаштиримоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: