Ўзбекистонда WannaCry вируси хужум фактлари қайд этилмади

Дата: 13:13, 19-05-2017.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – WannaCry вируси хужумлари ўзбек давлат ва хусусий фойдаланувчилари тармоқларига тарқалгани йўқ, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Зафар Раҳматуллаевнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Биз тегишли ишларни ҳам ўтказдик. Шу куннинг ўзида барча давлат органлари ва IT-инфраструктура хавфсизлиги учун жавоб берувчи мутахассилар огоҳлантирилди ва зарур тавсияларни берилди. Ҳозиргача давлат органларидан ушбу вирусдан зарарланганлик ҳақида мурожаатлар келиб тушмади”, - деб таъкидлади у.

Раҳматуллаевнинг сўзларига кўра, марказ Россия, Қозоғистон, Хитой ва Ҳиндистонлик ҳамкасблари билан биргаликда киберхужумлардан ҳимояланиш бўйича алоқаларни йўлга қўйган.

Эслатиб ўтамизки, WannaCry товламачи-вируси 12 май куни бутун дунёда тарқалиб, жаҳоннинг 150 мамлакатига мансуб 200 мингдан зиёд фойдаланувчиларга зарар берди. Вирус Windows операцион тизимидаги компьютерлар маълумотларини шифрлаб олиб, уларни яна қайта очиш учун $300дан $600 миқдорида товон пули талаб қилади. Вирус АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг Eternal Blue номли зарарли дастури асосида яратилган деб таъмин қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: