Ўзбекистонда WhatsApp, Viber ва Skype ишида узилишлар кузатилмоқда

Дата: 12:54, 21-10-2015.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда WhatsApp, Viber ва Skype ишида узилишлар кузатилмоқда, деб хабар қилади REGNUM АА.

Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, WhatsApp иловаси кўпинча экстремистлар томонидан ёллаш учун ишлатилади, деб ёзади агентлик.

“Экстремистларнинг интернет орқали тарафдорлар ёллаш фаоллиги кескин ўсиб бормоқда, фақат октябрда Ўзбекистоннинг икки ҳудудида бутунжаҳон ўргимчак тўри орқали диний экстремизм ғоялари тарғиботи фактлари аниқланди”, - деди журналистларга Ўзбекистон Бош прокуратураси вакили Азамжон Халилов.

Унинг сўзларига кўра, “WhatsApp иловаси кўпинча экстремистлар томонидан ёллаш учун ишлатилади, чунки республикдаги 10,2 млн интернет-фойдаланувчиларнинг 98% интернетдан смартфон орқали фойдаланади”.

Ушбу баёнот баробарида Ўзбекистонда WhatsApp, Viber ва Skype мессенжерлари меъёрида ишламай қолди. Хусусан, WhatsApp ва Viber фойдаланувчилари хорижга қўнғироқ қилишни истаса, фақат биринчи сўзларни аниқ эшитиш мумкин, кейин эса алоқа ёмонлашади. Шунингдек, фойдаланувчилар Skypeни ҳам ишлата олмаяптилар, унга кирилганда “саҳифани акс эттириш мумкин эмас”, деган ёзув пайдо бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: