Ўзбекистонда www.uz миллий ахборот-қидирув тизимининг янги версияси ишга туширилди
Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – 11 февралдан бошлаб Ўзбекистонда www.uz миллий ахборот-қидирув тизимининг (бундан кейинги ўринларда - тизим) янги версияси ишга туширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Uzinfocom Маркази дастурчисининг айтишига кўра, тизим янада қулайлашиб, оптималлаштирилган.
Янгиланган тизимда Ўзнетдаги www.uz да рўйхатдан ўтказилган барча сайтларга ташриф буюришлар ҳақида маълумотлар, нафақат сайтлар, балки алоҳида саҳифаларга ташрифлар рейтинги, ташриф буюрувчиларнинг қайси мамлакатларга мансублиги, қидирув тизимларидан ўтишга доир интерактив статистика каби маълумотлар мавжуд.
Бош саҳифада Ўзнетга доир глобал таҳлил жойлаштирилган. Бу ердан ресурслар сони ва миллий сегмент саҳифалари сони, рўхатга олинган сайтлар рейтинги, ташриф буюрувчилар фойдаланаётган операцион тизимлар ва браузерларга доир маълумотларни топиш мумкин.
Хусусан, ҳар бир ресурс бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд: ташриф буюрувчилар (мамлакатлар ва провайдерлар бўйича), топ-рейтингдаги иштирок, браузер, ОТ ва экран сиғими, иқтибос келтирилаётган саҳифалар ва қидирув тизимларидан киришлар в ҳ.к. Шунингдек, саҳифада шахсий кабинет бўлиб, у орқали маълумотларнинг очиқлиги ва ўз сайтига доир маълумотларни ўзгартириш мумкин.
Эслатиб ўтамизки, www.uz миллий ахборот-қидирув тизими миллий Интернет тармоғи маълумотларига тезкор уланиш воситаси ҳисобланади. Тизим 2006 йил октябрдан бери фаолият юритмоқда.