Ўзбекистонда йўл ҳақи тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш 2020 йилдан бошланади

Дата: 10:37, 26-11-2019.

Тошкент. 26 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда йўл ҳақи тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш 2020 йилдан бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ҳукуматнинг “Жамоат транспортида йўловчиларни ташиш учун тўловларни автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, жамоат транспортида йўловчиларни ташиш учун тўловларни амалга оширишнинг автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич амалга оширилади, 2020 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳри “Тошшаҳархизмат”АЖ йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишда айрим йўналишларида ва "Тошкент метрополитени" УКда, 2020 йил 1 августдан Нукус ва вилоят марказларида йўловчиларни ташишда хизмат кўрсатиш, 2021 йил 1 январдан бошлаб бутун республика ҳудудида йўловчиларни ташишда хизмат кўрсатиш амалга оширилади”, – дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, фуқароларнинг айрим тоифалари учун имтиёзли транспорт карталарини шахсийлаштириш ва карточкаларни таннархи бўйича сотиш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Шунингдек, аҳолига транспорт хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг автоматлаштирилган тизимга уланиши йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тендер (саралаш) шартномаларида акс эттирилади.

Бундан ташқари, автоматлаштирилган тизим учун тарифларни белгилаш тартиби ишлаб чиқилади. Унда бир нечта транспорт ёки транспорт воситаларини бир тўлов билан ишлатиш, тариф режаларини жорий этиш, йўналишдаги вақт ва масофа асосида фойдаланиш имконияти каби масалалар кўзда тутилган.

Сурат манбаи: nashkiev.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: