Ўзбекистонда йўл қурилиши учун 90 ортиқ техника сотиб олинди
Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – 9 ойда “Ўзавтойўл” акционерлик компанияси томонидан йўл қурилиши учун 90 ортиқ янги техникалар сотиб олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ишлар Ўзбекистон президентининг “2015-2019 йилларда инженерлик-коммуникация ва йўл-транспортн инфраструктурасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олиб борилмоқда.
Хужжатга мувофиқ, 5 йилда “Ўзавтойўл” акционерлик компанияси корхоналари учун 993 дона замонавий йўл-таъмир техникаси, 38 комплект асфальтбетон, цементбетон заводлари, бетон аралаштириш ускуналари, майдалаш-ажратиш линиялари ва бошқаларни сотиб олиш режалаштирилган.
Юқоридагилардан ташқари, Республика йўл жамғармаси маблағи ҳисобига 20 дона турли техника ва 2 асфальтобетон ускуналар сотиб олинади.
“Ўзавтойўл” АК маълумотларига кўра, барча техникалар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган.