Ўзбекистонда йўллар таъмирига 171 млрд. сўм сарфланди

Дата: 20:42, 19-05-2014.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 2014 йилнинг биринчи чорагида “Ўзавтойўл” Давлат акционерлик компанияси корхоналари томонидан йўл қуриш, таъмирлаш, ташқи пудрат ишларирига 171,1 млрд. сўм сарфланди ва 28 км умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари реконструкция қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жорий йилда Ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари қисмларини қуриш ва реконструкция қилиш дастури бўйича 61 объектда умумий узунлиги 534 кмга тенг бўлган йўлни эксплуатацияга топшириш кўзда тутилган.
Шунингдек, “Ўзавтойўл” корхоналари томонидан биринчи чоракда 11,8 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Ўзбекистонда юклар ва пассажирлар ташувининг асосий қисми автомобиль йўллари ҳисобига тўғри келади. Хусусан, улар бўйлаб 85% юклар ва 95% йўловчилар ташилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: