Ўзбекистонда йўлларда ўлим даражаси Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига қараганда паст
Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда йўлларида ўлим даражаси Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатлари: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондагига қараганда паст, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жаҳон банки эксперти Алия Каракулованинг маълумотларига кўра, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) оқибатида ўлим ҳоллари юқори.
Хусусан, Қозоғистонда йилига ҳар 100 минг кишига 24,2 киши ЙТҲ натижасида ҳалок бўлган бўлса, бу кўрсаткич Қирғизистонда 22тани, Тожикистонда 18,8тани, Туркманистонда эса 17,4тани ташкил қилган. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 11,2тани ташкил этган.
Қайд этилишича, тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келадиган юқори даражадаги ўлим ва шикастланиш даражаси иқтисодиётда салбий акс этиб, соғлиқни сақлаш тизими ва давлат бюджетига қўшимча босим ўтказади. Ҳисоб-китобларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаларидан келадиган йиллик йўқотишлар Марказий Осиё мамлакатларида ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 3-4 %ни ташкил этади.
Сурат манбаи: http://belsat.eu/ru/news/zhiteli-brestchiny-zarabotali-na-fejkovyh-avariyah-bolee-25-tys/