Ўзбекистонда йўлларда ва пиёдалар ўтиш жойларида мобиль телефондан фойдаланишни таъқиқлаш режалаштирилмоқда

Дата: 20:43, 18-08-2016.

Ташкент. 18 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда йўлларда ва пиёдалар ўтиш жойларида мобиль телефондан фойдаланишни таъқиқлаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу меъёр Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари гуруҳи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Хусусан, гап мототранспортда ҳаракатланишда ҳайдовчининг мотошлеми бўлмаслиги, ёруғлик қайтарувчи нимча билан таъминланмаган автотранспорт воситасини бошқариш ҳамда пиёдаларнинг йўлнинг ҳаракатланиш қисмида, жумладан, пиёдалар ўтиш йўлида телефон ёки бошқа электрон қурилмалардан фойдаланиши, видео- ва аудио маҳсулотларни томоша қилиши ва эшитиши, китоб ва даврий нашрларни ўқиши ҳақида кетмоқда.

Айни пайтда, таклиф этилаётган жарималар миқдори аниқлаштирилмаган. Тузатишлар август ойи охирида Сенатнинг олтинчи сессиясида кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: