Ўзбекистонда йўловчиларга намунали хизмат кўрсатиш ойлиги бўлиб ўтмоқда

Дата: 16:06, 09-12-2016.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда йўловчиларга намунали хизмат кўрсатиш ойлиги давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра, ойлик 2016 йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар ўтказилмоқда.

Жумладан, ойлик доирасида Наманган вилоятида агентлик томонидан А4 шаклидаги 220 дона ва 180 дона А3 шаклидаги “Ҳурматли ҳайдовчи” тарғибот плакатлари тарқатилди.

Шунингдек, жамоат транспортида А4 шаклидаги 4 минг дона “Ҳурматли йўловчи”  плакатлари тарқатилди. Жамоат транспорти ҳайдовчиларига 4,3 минг буклетлар тарқатилади.

Наманган шаҳрида 10 тарғибот баннерлари ўрнатилди.

Оийлик давомида агентликнинг вилоят бўлими томонидан ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ҳар бир ҳайдовчи, инженер, техник ходим, ишчи, кондуктор ва диспетчер ўз ишини сидқидилдан бажариши кераклиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ойлик доирасида ҳар 10 кунда автокорхоналар иши таҳлил қилиниб, энг яхши натижалар кўрсатган ҳодимлар рағбатлантирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: