Ўзбекистонда қўй жунидан ланолин ишлаб чиқарилади

Дата: 16:40, 11-01-2018.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қўй жунидан фармацевтика саноати учун ноёб хом-ашё бўлган ланолин субстанциясини ишлаб чиқарилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ишлаб чиқариш “Бойсун-фарм” эркин иқтисодий зонасида йўлга қўйилади.

Ҳудуднинг раҳбари М. Очиловнинг сўзларига кўра, ушбу модда саноқли давлатлардагина ишлаб чиқарилади. Бойсун туманида ҳам сифатли, арзон ланолин субстанциясини ишлаб чиқариш учун етарли хомашё мавжуд. Маълумки, қўй териси остидаги безлар нафақат ёғ, балки ёғсимон модда – ланолин ҳам ишлаб чиқаради. Тери устига чиққан ёғ орқали ушбу модда қўй жунига ёпишади. Махсус технология ёрдамида ювилган жундан ланолин ажратиб олиниб, ҳидини кетказиш учун қайта ишлов берилади.

 Хорижда бу жараённи яқиндан ўрганиб келган тадбиркорларимиз Бойсун туманида замонавий технология ўрнатиш истагини билдирди. Янги йилнинг дастлабки кунларидан унинг бизнес-лойиҳаси тайёрланмоқда. Бу чиқитсиз технология бўлиб, ланолини ажратиб олинган жундан халқ хўжалиги учун зарур кигиз тўқилади. 

Сурат манбаи: https://www.amazon.com/Lanolin-Anhydrous-Grade-1-Pound/dp/B01789YZT2

Янгилик билан ўртоқлашиш: