Ўзбекистонда яҳоли жон бошига ЯИМ 4 млн 653 минг сўмни ташкил қилди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – 2018 йил январ-июнда Ўзбекистонда яҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 4 млн 653 минг сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1%га кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.
Ўз навбатида, I ярим йилликда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми жорий нархларда 152533,4 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда реал ҳисобда 4,9%га ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январ-июн ойларидаги нархларга нисбатан 135,4%ни ташкил этди.
Иқтисодий ўсиш суръати иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ижобий динамика билан боғлиқ бўлди. Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 85,5%ини ташкил этди ва 5%га ўсди. Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 14,5%ни ташкил этди ва 4,5% даражасида ўсиш қайд этилди.
Эслатиб ўтамизки, Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2017 йилда Қозоғистон ЯИМ $159 млрд, Ўзбекистонда - $48,7 млрд, Туркманистонда - $42,3 млрд, Қирғизистонда - $7,5 млрд, Тожикистонда - $7,1 млрди ташкил қилган.
$1=7787,81 сўм
Сурат манбаи: https://www.ozodlik.org/a/25133545.html