Ўзбекистонда “Ягона дарча” унификациялашган божхона тизими яратилди

Дата: 19:19, 02-02-2017.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ягона дарча” унификациялашган божхона тизимини яратиш бўйича лойиҳа якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа бўйича якуний йиғилиш Тошкентда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ва Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан ташкил қилинди.

KOICA маълумотига кўра, қиймати $5,5 млнлик лойиҳа Ўзбекистонда 2013-2016 йилларда амалга оширилган.

Лойиҳа савдо харажатларини қисқартириш, божхона тартибларини соддалаштириш мақсадларида амалга оширилган бўлиб, “Ягона дарча” тизими орқали экспорт ва импортда рўйхатдан ўтиши мажбурий бўлган савдо операцияларида аризалар олишни илгари суришга имкон беради.

KOICA идораси яна 2 йил тизимни қўллаб қувватлашни давом эттиради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: