Ўзбекистонда ягона экологик хавфсизлик белгиси жорий этилади

Дата: 12:12, 31-12-2015.

Тошкент. 31 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда бутун мамлакат ҳудудида ягона экологик хавфсизлик белгиси жорий этилади. Бу ҳукуматнинг шу кунларда муҳокама қилинаётган қарори лойиҳасида акс этган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, “Маҳсулот ва хизматларни экологик хавфсизлик белгиси билан маркалаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги меъёрий ҳуқуқий хужжат лойиҳаси 25 декабрдан 9 январгача Ягона интерактив давлат хизматлари порталида муҳокамага қўйилган.

Юқоридаги меъёрий хужжатнинг пайдо бўлиши Ўзбекистонда ҳозирда “Экологик тоза”, “Эко”, “Био” ва шу каби бошқа товарларнинг хусусиятлари ва сифатларини тақдим этувчи тасвир ва белгиларни баҳолашнинг тегишли меъёрлари аниқ белгиланмаганлиги билан изоҳланади.

Қарор расмий экологик хавфсизлик белгиси жорий этилишини истеъмолчиларни сифатсиз маҳсулотлардан муҳофаза қилиш ишларини тартибга солади.

Шунингдек, янги тартибнинг жорий этилиши Ўзбекистоннинг 45 ривожланган давлатда амалда бўлган глобал экологик белгилар тармоғига (The Global Ecolabelling Network, GEN) киришида янги имкониятлар очади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: